Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзини Бош прокуратура ходими сифатида таништирган ҳайдовчининг гувоҳномаси қалбаки экани маълум қилинди
Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.
“Ўзбекистон-24” телеканалининг “Вазият-24” кўрсатувида эфирга узатилган лавҳада Бош прокуратура ходими ҳужжатларсиз автомашина бошқариб келгани ҳақида сўз боради.
Қайд этилишича, 13 декабрь куни Чилонзор тумани Кичик ҳалқа автомобиль йўли – Фозилтепа чорраҳасида “Спарк” русумли транспорт воситаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспекторлари томонидан тўхтатилиб, ҳайдовчидан ҳужжатлар тақдим қилиниши сўралганида, у ўзини Бош прокуратура ходими сифатида таништиради. Ҳайдовчи сўзларини тасдиқлаш учун хизмат гувоҳномасини кўрсатади. Ҳақиқийлиги шубҳа уйғотган ҳужжат холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштириб, олиб қўйилади.

“Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилганида, ҳайдовчи Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тизимида хизмат қилмаcлиги ва у томонидан тақдим қилинган гувоҳнома қалбаки экани аниқланган”, дея хабар берди Бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсиддинов Telegram-каналида
Таъкидланишича, ҳолат бўйича Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “б” банди ҳамда 3-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.

Чилонзордаги воқеа ҳайдовчиларнинг прокуратура органи сохта хизмат гувоҳномаси билан қўлга тушган биринчи ҳолат эмас. Шу йилнинг март ойида ҳам пойтахтнинг Бектемир туманида йўл ҳаракати қоидаларини менсимай ҳаракатланаётган вақтида тўхтатилган ва ўзини Бош прокуратура ходими сифатида таништирган Мalibu ҳайдовчиси Тошкент шаҳар ИИББ ва ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган махсус тадбирида қўлга олинганди.
2019 йили Сирдарёда ҳам сохта прокурор ушланган ва қатор фирибгарлик жиноятлари учун суд томонидан 9 йилга озодликдан маҳрум этилганди.
Мавзуга оид
21:28 / 22.05.2025
Тошкентда йўловчилар автобус ҳаракатига тўсқинлик қилган автомобил ҳайдовчисини жазолади
08:34 / 17.05.2025
Тошкентда 96 маротаба қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи аниқланди
18:39 / 16.05.2025
Ўзбекистон йўлларидаги барча радар ва камералар йил охиригача тўлиқ хатловдан ўтказилади
18:04 / 16.05.2025