Фан-техника | 23:16 / 16.12.2022
54133
2 дақиқада ўқилади

Daimler биринчи мобил офисни тақдим қилди 

У келажакда ходимларнинг табиат қўйнида меҳнат қилишини таъминлаши мумкин. 

Фото: Daimler

Daimler компаниясининг юк автомобиллар ишлаб чиқарувчи Fuso филиали ўз шассиларидан бирида концептуал модел яратди. 

Ғилдирак устидаги офис Nomad Pro деб номланади ва «табиат қўйнида мослашувчан тарзда ва мобил ишлаш имконини беради», дейилади пресс-релизда. 

Covid-19 туфайли иш жойи маданиятининг ўзгариши бутун дунё бўйлаб янада мослашувчан иш шаклларига ўтишни тақозо қилади. Мослашувчан иш вақти тобора кўпроқ одамлар учун кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланмоқда. Бироқ, бу ўзгаришлар иш вақти ва шахсий ҳаётнинг бирлашиб кетиши туфайли психикага салбий таъсир кўрсатади. 

Табиат қўйнида вақт ўтказиш, очиқ ҳавода жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш руҳий саломатликка ижобий таъсир кўрсатиши сабабли, тегишли транспорт воситаларини ҳам ишлаб чиқариш давр талабига айланмоқда, деб ҳисоблайди Fuso. Шунинг учун Nomad Pro ходимларга табиат билан бевосита алоқада ишлаш имконини беради ва замонавий, индивидуал иш талаб қиладиган моделлар учун кўплаб янги имкониятларни очиб беради. 

Мобил офиснинг асосий хусусияти — очилиб-ёпиладиган кузовга эгалиги. Салонда табиий материаллар ва япон дизайни элементлари, масалан, бамбук поллар, табиий ёғоч юзалар ва татами услубидаги ўриндиқлар устунлик қилади. Қулай иш жойини таъминловчи стол ва скамейкалар ҳам мавжуд. Шунингдек, йиғма диван, ошхона ва душ билан жиҳозланган. 

Мавзуга оид