Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Украина энергетика инфратузилмасини қўллаб-қувватлашга 100 млн евро йўналтиради
Германия Иқтисодий ишлар вазирлиги 2022 йил охиригача Украина аъзо бўлган Европа энергетика жамияти дастурларидан бирига 100 миллион еврога яқин маблағ ажратади.
Германия ҳукумати Украина энергетика инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш учун кўпроқ саъй-ҳаракатларни амалга ошириш ниятида. Мамлакат Иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш вазирлиги шу йил охиригача Европа энергетика ҳамжамиятининг дастурларидан бирига 100 миллион еврога яқин маблағ ажратади, деб ёзади dpa агентлиги 16 декабрь, жума куни вазирлик жавобига таяниб.
Ушбу халқаро ташкилот интеграциялашган энергетика бозорини яратиш учун Европа Иттифоқи ва бир қатор Европа давлатлари, жумладан, Украинани бирлаштиради. Бундестагнинг Бюджет қўмитаси маблағ ажратишга рухсат берди.
Украина энергетика инфратузилмаси октябр ойидан бери Россия қўшинларининг ҳужумларига учраб келяпти. Германия Иқтисодиёт вазирлигининг уни қайта тиклашга қўшган ҳиссаси Ташқи ишлар вазирлигининг 30 миллион евро миқдоридаги ҳиссасини тўлдиради.
Бундан ташқари, Германия Иқтисодиёт вазирлиги Жаҳон банки дастури доирасида Украина электр узатиш тармоқларини модернизация қилиш ва техник хизмат кўрсатишни молиялаштириш учун 40 миллион евро, шунингдек, Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти лойиҳаси учун қўшимча 20 миллион евро ажратади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025