Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда муқаддам 4 маротаба судланган шахс бир кечада 13 та дўконни ўмарди
Воқеа Мингбулоқ туманида содир бўлган.
Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, 2013, 2014 ва 2018 йилларда судланган шахс бир кечада 13 та дўконга ўғриликка тушган.
12 ноябрь куни соат 22:00 лар атрофида у Мингбулоқ тумани Жўмашўй шаҳарчасига келиб, Боғи Эрам ва Озодлик кўчаларидаги савдо дўконларини «текширувдан» ўтказган.
13 ноябрь куни соат 00:31 лар атрофида у қора рангдаги тиббий ниқоб кийиб, уяли телефонлар дўконини талон-торож қилган. Шундан сўнг, эрталабгача у яна 12 та дўконга ўғриликка тушган.
«13 та дўконда у 130 миллион сўмлик товарларни ўзлаштирган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми (ўғрилик) «а» банди билан иш қўзғатилди», — деди Мингбулоқ тумани ИИБ тергов бўлими бошлиғи Элмурод Олимов.
Ушбу шахс процессуал тартибда ушланган.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
17:17 / 22.05.2025