Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўлов тизими операторлари ички назорат қоидаларига ўзгартириш киритилади
Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилади.
Тўлов тизими оператори ёки электрон пуллар тизими оператори ёхуд тўлов ташкилоти назорати остида ёки аҳамиятли таъсири доирасида битта ёки бир нечта пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар бўлган тақдирда ички қоидалар гуруҳий ёндашув асосида ишлаб чиқилиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш ва мижозларни лозим даражада текшириш учун зарур бўлган маълумотларни алмашиш қоидалари ва тартиб-таомиллари;
комплаенс назоратни, аудитни ва (ёки) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш функцияларини гуруҳ даражасида таъминлаш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадлари учун зарур бўлган ҳолларда филиаллардан ва шуъба корхоналардан улар мижозлари, ҳисобварақлари ва операциялари тўғрисидаги маълумотлар олинишини таъминлаш;
махфийликни ва маълумотлардан фойдаланишни етарли даражада ҳимоя қилиш.
Ички назорат хизмати раҳбари нобанк кредит ташкилоти ижро этувчи (ижроия) органи аъзоси ёки раҳбари ўринбосари бўлиб ҳисобланади.
Юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасига нисбатан ушбу қоидалар билан юридик шахслар учун ўрнатилган талаблар қўлланади.
Марказий банк тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларидан ўзларида ўтказилган таваккалчиликларни баҳолаш натижаларини сўраб олишга ҳақли.
Шубҳали операция ҳақидаги хабар Ички назорат хизмати томонидан, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ махсус ваколатли давлат органига берилади.
Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида масъул ходим ёки Ички назорат хизмати фаолияти ички аудит хизмати ёки ташқи аудит томонидан текшириб борилади.
Мавзуга оид
11:30 / 08.04.2025
Рақобат қўмитаси автотураргоҳлардаги ноқонуний тўловлар ҳақида хабар беришга чақирди
13:15 / 01.04.2025
Товар, транспорт ва шахсларнинг хавф даражаларига кўра божхона назорати шакллари қўлланади
15:36 / 20.03.2025
21−22 март кунлари электр энергияси учун онлайн тўлов қилишда узилишлар бўлади
14:53 / 05.03.2025