Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Windows Server 2012ʼни қўллаб-қувватлаш муддати тез орада тугайди. Бу операцион тизим учун қандай хавфларни туғдириши мумкин?
Кўплаб ташкилотлар Windows Server 2008/2008 Р2 ва Windows Server 2012/2012Р2 инфратузилмасидан фойдаланади. Шуни эсда тутиш керакки, янгиланишларда хавфсизликни таъминлай олмайдиган эскирган операцион тизимлар ташкилотингиз ва маълумотларингиз хавфсизлигига жиддий таҳдид солади.
Ташкилотингиздаги ҳар бир эски серверда киберҳужумлар учун кўплаб имкониятлар мавжуд; маълумотларни қайта ишлаш, маълумотларни замонавий ишончли ҳимоя қилиш, корхоналар IТ инфратузилмаси олдига қўйилган ҳимоя қоидаларига риоя этиш каби замонавий вазифаларнинг самарадорлиги ва бажарилиши ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Бугунги ишни эртага қолдирманг
Aввал эълон қилинганидек, Microsoft 2023 йил 10 октябрда Windows Server 2012ʻни қўллаб-қувватлашни тўхтатмоқчи. Aлбатта, энг яхши тавсия бу - замонавий, хавфсиз ва юқори самарали Windows Server 2022 дастурий таъминотига ўтиш.
Хавфсизлик ҳодисаси содир бўлишини кутманг, бу сизнинг ташкилотингиз учун кичик хавфдан тортиб то катта таҳдидгача бўлиши мумкин. Ишончлилик, энергия самарадорлиги, хавфсизлик, унумдорлик, фойдаланиш ва бошқариш нуқтаи назаридан максимал фойда олиш учун энг замонавий сервер аппарат ва дастурий таъминотидан фойдаланинг.
Нима учун Windows Server 2022?
Windows Server 2022 билан сиз ташкилотингиз маълумотлари ва унумдорлигини ҳимоя қилиш йўлида катта қадам ташлайсиз. Windows Server 2022 сизга қуйидаги афзалликларни беради:
1. Булутга ўтишни осонлаштирадиган маҳаллий инфратузилма ва гибрид хусусиятлар комбинацияси
Энг сўнгги гибрид имкониятлар, унумдорлик ва мослашувчанликни таъминловчи Intel аппарат платформаси билан булутга киринг.
2. Операцион тизимга интеграцияланган хавфсизлик хусусиятлари компаниянгиз маълумотлари ва иловаларини ҳимоя қилади
Маълумотларингиз ва иловаларингизни операцион тизимдаги хавфсизлик таҳдидидан ҳимоя қилинг.
3. Масофавий иловалар ҳамда иш столларини соддалаштирилган тартибда жойлаштириш ва бошқариш
Масофавий иловалар ва иш столларини жойлаштириш ҳамда бошқаришни соддалаштиришингиз мумкин, шунда масофавий фойдаланувчилар деярли ҳар қандай жойдан иловалар ва иш столларини осонгина ишга туширишлари мумкин.
4. Модернизация қилинган сервер инфратузилмаси
Windows Server 2022 ёрдамида маълумотлар марказларингизда Storage Space Direct (S2D) технологиясини жорий қилиш орқали сиз кенг қамровли хавфсизлик ва юқори иқтисодий самарадорликдан фойдаланасиз.
Модернизация қилинган сервер муҳити ёрдамида кенг қамровли, яхшиланган хавфсизлик ва иқтисодий самарадорликка эга бўлинг.
Windows Server 2022 билан IТ инфратузилмангизни кейинги босқичга олиб чиқинг!