Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чиқиндиларни қайта ишлаш билан шуғулланадиган солиқ тўловчиларга айрим имтиёзлар берилади
Парламент қуйи палатаси мажлисида “Солиқ кодекси 483-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, қурилиш, саноат ишлаб чиқариш ва урбанизация кўлами кескин кенгайиши, аҳоли пунктларига экология билан боғлиқ ҳолатлар таъсири ошиши ҳамда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилаётган хизматлар учун аҳоли тўлов интизоми паст даражада эканлиги санитар тозалаш корхоналари фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида қўшимча чоралар кўриш заруратини юзага келтирмоқда.
Қонун лойиҳаси билан Солиқ кодексига тегишли қўшимчалар киритиш орқали чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланадиган солиқ тўловчиларга айрим солиқ имтиёзларини бериш таклиф этилмоқда.
Қонун лойиҳаси қабул қилиниши санитар тозалаш корхоналари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларда узоқ муддатли инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини рағбатлантириш ҳамда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар самарали ташкил этилишини таъминлашга хизмат қилади.
Мавзуга оид
11:08 / 14.04.2025
Бирмингҳэмда чиқинди йиғувчиларнинг иш ташлаши: ҳукумат қўшинларни жалб қилди
23:07 / 02.04.2025
Германияда чиқиндини ким нотўғри саралаётганини аниқлашда сунъий интеллектдан фойдаланиш бошланди
15:11 / 26.03.2025
Тошкентга 6 мингга яқин чиқинди қутилари етишмайди — Экология бошқармаси
09:41 / 26.03.2025