Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик 70 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи Буюк Британияга жўнаб кетди
Жорий йилда президент соврини учун ўтказилган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг республика босқичида иштирок этган 70 нафар ўқувчи ва уларнинг 14 нафар устози Буюк Британияга, таълим саёҳатига йўл олди.
Фото: Халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлигининг Kun.uz'га маълум қилишича, бошқа мактабларда ҳам ҳали имкониятлар бор. Президент соврини учун 2022-2023 ўқув йилида ўтказилиши белгиланган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловида иштирок этиш истагида бўлган мактаблардан аризалар қабули давом этмоқда.
Аризалар 31 декабргача онлайн қабул қилинади.
Танлов ғолиблари қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:
Туман(шаҳар) босқичида ғолиб бўлган мактаблар туман ҳокимлиги томонидан:
- 1-ўрин – 100 млн сўм;
- 2-ўрин – 75 млн сўм;
- 3-ўрин – 50 млн сўм.
Вилоят босқичида ғолиб бўлган мактаблар вилоят ҳокимлиги томонидан:
- 1-ўрин – 250 млн сўм;
- 2-ўрин – 200 млн сўм;
- 3-ўрин – 150 млн сўм.
Республика босқичида ғолиб бўлган мактаблар Халқ таълими вазирлиги томонидан:
- 1-ўрин – 500 миллион сўм;
- 2-ўрин – 400 миллион сўм;
- 3-ўрин – 300 миллион сўм
Умумий натижага кўра, энг юқори балл тўплаган мактаблар баллар кетма-кетлигига кўра, 1-, 2-, 3-ўринларни эгаллаган мактаблар сифатида белгиланади.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025