Қаҳрамон Сариев президент маслаҳатчисининг ўринбосари бўлди
Ўзбекистон президенти фармони билан янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби хабар берди.

Қаҳрамон Сариев / Фото: Kun.uz
Қаҳрамон Сариев президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бунгача Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси эди.
Қаҳрамон Қуронбоев президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан у президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди (бу лавозим тугатилган).

Умар Исмоилов президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан у президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди (бу лавозим тугатилган).
Улуғбек Муҳаммадиев давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
У президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Шу тариқа, президентнинг давлат хизмати ва аҳоли билан мулоқот йўналишларидаги икки маслаҳатчиси лавозими бирлаштирилиб, янги лавозим – президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди. Бу янги лавозимга ўтган ойда Сирдарё вилоятининг собиқ ҳокими Ғофуржон Мирзаев тайинланган эди.
Эндиликда Қаҳрамон Қуронбоев ва Қаҳрамон Сариев Мирзаевнинг биринчи ўринбосарлари, Умар Исмоилов ва Улуғбек Муҳаммадиев эса ўринбосарлари бўлди.
Мавзуга оид

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

11:53 / 06.05.2025