Спорт | 00:49 / 18.12.2022
25991
2 дақиқада ўқилади

Қатарда коронавирусдан хавфлироқ «туя гриппи» тарқалган бўлиши мумкин

Шифокорлар янги хавфли вирус ҳақида огоҳлантирмоқда, унга қарши вакцина йўқ.

Фото: Getty Images

Буюк Британиялик мутахассислар коронавирусдан ҳам хавфлироқ бўлган «туя гриппи» (Яқин Шарқ респиратор синдроми) авж олаётгани ҳақида огоҳлантирди. Инфекция Қатардаги жаҳон чемпионати старт олиши билан тарқала бошлаган.

Тахминларга кўра, футбол мухлислари саёҳат пайтида туялар ёки касал одамлар билан алоқа қилганидан сўнг гриппни юқтирган, кейинчалик уни дунё бўйлаб тарқатган бўлиши мумкин.

Шифокорларнинг маълум қилишича, сўнгги бир неча йил ичида мингга яқин бемор Яқин Шарқ респиратор синдромидан (MERS) вафот этган. Энди ўлимлар сони ортиши мумкин.

«Туя гриппи» Covid-19 касаллигидан хавфлироқ ҳисобланади, чунки беморларнинг учдан бири вафот этади. MERS учун самарали вакцина йўқлиги янада ташвишлантиради.

Буюк Британия Соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги шифокорларни иситма ва нафас олиш қийинлигидан шикоят қилган беморларни диққат билан кузатишга чақирмоқда. Кўпинча MERS билан касалланган одамларда ҳеч қандай аломат сезилмайди. Шу билан бирга, баъзан беморларда иситма, йўтал, нафас олиш қийинлашуви, ичбуруғи ва қайт қилиш каби ҳолатлар учраши мумкин.

Мавзуга оид