Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Украина бўйлаб ракета зарбалари оқибатлари ва фронт чизиғидаги аскарлар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 297-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
Москва области ҳарбий комиссари Михаил Фотин икки йиллик муддатли ҳарбий хизматга қайтилишини маълум қилди. РФ мудофаа вазирлиги буни рад этди. Кейинроқ Фотиннинг сўзлари айтилган сюжет ютубдан ўчиб кетди. Унинг ўзи эса бу видео «икки йил олдинги» эканини айтди. «Агор» ҳуқуқ ташкилоти раҳбари Павел Чиков Фотиннинг сўзлари қасддан қилингани ҳақида гапирди — унингча, бундан мақсад чақирув ёшидагиларни ҳарбий комиссариатларга келишга ундаш бўлган;
Кремлнинг хабар беришича, Путин «махсус амалиёт»да қатнашган қўшинларнинг қўшма штабида «ишлаган», штаб қаерда жойлашганига аниқлик киритилмаган. Путин ҳали бирор марта ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига келмаган;
Украина қуролли кучлари Бош штабидагилар маълум қилишича, 16 декабр кунги ёппа зарбалар чоғида россиялик ҳарбийлар Украина бўйлаб 98 ракета учирган. Натижада мамлакатнинг бир қатор йирик шаҳарлари ва областлари токсиз қолган. 18 декабр куни Киев мэри Виталий Кличко шаҳарда иссиқлик таъминоти тўлиқ тиклангани ҳақида хабар берди;
Украина қуролли кучлари Россия феврал ойи охирида яна Беларус ҳудудидан Украинага бостириб киришга уринишини айтмоқда. Украина ҳарбий разведкаси маълум қилишича, ҳозирча РФ янги юришга тайёргарлик кўраётгани аломатлари йўқ;
Босиб олинган Запорижжя АЭС ҳудудида ишлатилган ядровий чиқиндиларни сақланадиган омборлар устида ҳимоя гумбазлари қуриш бошланди.
Қуйида сўнгги кунларда Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Киевда янги йил арчаси
Киевдаги София майдонига ўрнатилган арча. 12 метр баландликдаги безатилган дарахт генератор ҳисобига ёритилган — аммо кун давомида эмас, маълум соатларда ёритилади. Арча атрофида анъанавий байрам ярмаркаси ташкил этмасликка қарор қилинди. Шу билан бирга, арча атрофида киевликлар ўз гаджетларини қувватлаб олиши мумкин бўлган жой барпо этилди.
Vladyslav Musiienko / Reuters / Scanpix / LETAИшчилар янги йил арчасини оқ кабутарлар ва кўк-сариқ шариклар билан безатишмоқда
Danylo Antoniuk / Anadolu Agency / ddp images / Vida Press
Бахмутдаги аҳоли ва украин аскарлари ҳаёти
Бахмутлик аёл шаҳар кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган украин ҳарбийлари билан сўзлашмоқда. Бахмут учун фаол жанглар август ойи бошидан буён давом этмоқда. Россиянинг бу йўналишдаги асосий кучи — «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси ёлланма жангчиларидир.
Chris McGrath / Getty ImagesБахмутдаги украин ҳарбийлари
Chris McGrath / Getty ImagesБахмутдаги ташландиқ дўкон олдидаги мушук билан ўйнашаётган украиналик ҳарбий. Айни вақтда россиялик ҳарбийлар шаҳарни ўраб олишга уринмоқда. Фото: Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETAБахмутдаги фронт чизиғига кетаётган украин ҳарбийлари
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida PressФронт чизиғидаги украин ҳарбийси
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida PressУкраинлар ҳарбий техникаси Бахмутдаги кўчалардан биридан ўтмоқда
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETAБахмутда вайрон бўлган кўприкда турган украин ҳарбийлари
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida PressБахмутдаги украин ҳарбийси
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida PressБахмутда хандақ қазиётган украин ҳарбийлари
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Донбассдаги украин аскарлари портретлари
Libcos / AP / Scanpix / LETAOleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETAOleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETALibcos / AP / Scanpix / LETALibcos / AP / Scanpix / LETAOleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Запорижжя областидаги украин артиллериячилари
Россия Запорижжя областининг жанубий қисмини назорат қилмоқда. Бу регион — Украина армиясининг навбатдаги қарши ҳужуми рўй бериши мумкин бўлган йўналишлардан бири ҳисобланади. Декабр ойи бошида Украина қуролли кучлари Бош штаби Россия қўшинлари алоҳида бўлинмаларни олиб кетаётгани, Михайловка ва Инженерное посёлкалари, шунингдек Пологи шаҳридаги россияпараст маъмурият ходимларини эвакуацияга тайёрлаётгани ҳақида хабар қилганди. Бундан ташқари, Бурчак посёлкасида «аҳолининг кўнгилли эвакуацияси» учун рўйхатга олиш ишлари ўтказилган. Шу билан бирга, Мариупол мэри маслаҳатчиси Петро Андрюшченко Мариупол орқали Бердянска ва Мелитопол шаҳарлари йўналишида Россия ҳарбий техникалари кўпайтирилганини айтган.
Украин ҳарбийлари Запорижжя областидаги фронт чизиғида
Reuters / Scanpix / LETAУкраин ҳарбийлари «Мста-Б» гаубицасини яширишмоқда
Kateryna Klochko / AP / Scanpix / LETAReuters / Scanpix / LETAKateryna Klochko / AP / Scanpix / LETAReuters / Scanpix / LETA
Украина бўйлаб ракета зарбалари оқибатлари
Россиянинг ракета зарбаларидан бири Кривий Риҳдаги турар жой биноси подъездини вайрон қилди. Натижада тўрт киши ҳалок бўлиб, 13 киши яраланди, улар орасида тўрт нафар бола ҳам бор. 17 декабр тонгида Днепропетровск области ҳарбий маъмурияти раҳбари Валентин Резниченко уй харобалари орасидан бир ярим ёшли чақалоқ жасади ҳам чиқариб олинганини хабар қилди.
Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати ходимлари россияликларнинг Кривий Риҳдаги бинога йўллаган ракета зарбаси оқибатида чиққан ёнғинни ўчирмоқда. Фото: Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETAҚизил Хоч ташкилоти ходими Кривий Риҳда вайрон бўлган бино олдида маҳаллий аҳоли вакилини юпатмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETAУй харобаларида ишлаётган қутқарувчилар
Mykola Synelnykov / Reuters / Scanpix / LETAMykola Synelnykov / Reuters / Scanpix / LETA
Украина бўйлаб ракета зарбаларидан кейинги блэкаут
Киев маркази. 16 декабр куни Россия ҳарбийлари яна бир бор энергетика объектларига йўллаган зарбалардан кейин барда шам ёруғида ўтирган одамлар. Фото: Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETAКиевдаги уйлардан бири деворидаги соат. Россия ҳарбийларининг энергетика инфратузилмалари объектларини ўққа тутиши оқибатида Украина пойтахти яна электр энергияси таъминотисиз қолди
Mustafa Ciftci / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida PressКиев аҳолиси вакили исиниш пунктида ўғлини ингалятор орқали нафас олдирмоқда
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETAКиев аҳолиси вакиллари метро бекатида интернетга кириш учун сигнал қидирмоқда
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETAКиев аҳолиси вакиллари бекатда автобус кутмоқда. Шаҳарда метро электр энергиясини ўчириш вақтида ишламаяпти
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETAКиев аҳолиси вакили электр энергиясини ўчириш вақтида
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETAКраматорск аҳолиси вакили ўз уйи ҳовлисида гулханда кечки овқат тайёрламоқда
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA