Ўзбекистон | 15:50 / 18.12.2022
14306
1 дақиқада ўқилади

Ёзувчи Собир Ўнар вафот этди

Таниқли адиб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Собир Ўнар бугун, 18 декабрь куни хасталик туфайли 58 ёшида вафот этди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси таниқли адиб Собир Ўнар вафот этганлигини маълум қилиб, унинг яқинларига таъзия билдирди

«Кечагина яхши томонга ўзгариш бўлди, хавф ортда қолди, деб бизларни ишонтирган эдинг-ку. Дийдор қиёматга қолди, қадрдоним», деб ёзди таниқли тележурналист Комилжон Жумаев ўз саҳифасида.

Собир Ўнар 1964 йил 25 февралда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги Қувкалла қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тамомлаган.

Ёзувчининг «Орзуга тўла қишлоқ» (1989), «Овлоқ адирлар бағрида» (1990), «Чашма» (1991) ҳикоялар тўпламлари нашр этилган. «Чамбилбелнинг ойдаласи» (2006) асари муаллифи. Қорақалпоқ адиби Х.Тожимуродовнинг «Ов ҳангомалари» (1990) ҳамда турк ёзувчиси Бакир Юлдузнинг «Карбало фожиаси» қиссасини ўзбек тилига таржима қилган.