Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода гастрономик туризмни ривожлантириш учун махсус кўча ташкил этиляпти
Бухоро шаҳри Ислом Каримов кўчасида Street Food гастрономик кўчаси ташкил этиляпти.

Фото: Dunyo
Кўча Вазирлар Маҳкамасининг «2022–2026 йилларда Бухоро вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Гастрономик кўча узунлиги 820 метр бўлиб, хизмат ва савдо шохобчалари сони 36 тани ташкил этади, шундан 9 таси умумий овқатланиш шохобчалари ҳисобланади.
Хусусан, куни кеча ресторанлардан бири ўз фаолиятини бошлади. Ресторан миллий ва европа таомларига ихтисослашган бўлиб, 200 кишига мўлжалланган. Ресторанда ҳалол сертификатини олиш борасида ишлар бошланган.
Гастрономик кўчада 22 та дўкон ва 50 та кўчма савдо шохобчалари қурилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид

17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин

12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади

16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди

14:39 / 16.05.2025