Бухорода “права” учун имтиҳондан ўтказиб қўймоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
Улар 4 нафар фуқарони алдаб, 700 АҚШ доллари эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўтказиладиган имтиҳондан ўтказиб қўйишни ваъда қилишган.
Бухорода ҳайдовчилик гувоҳномаси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаролар А.С. ва М.М. олдиндан жиноий тил бириктириб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни ваколатли танишлари орқали ижобий ҳал этиб беришни ваъда қилган ҳолда 4 нафар фуқародан 700 АҚШ доллари олгани аниқланган.
Тезкор тадбир давом эттирилганда, ушбу жиноий гуруҳ аъзоларидан бири 12 декабр куни Бухоро шаҳар Олимпия захиралари коллежи олдида фуқаро А.С.дан қўшимча 200 доллар олаётган вақтида жиноят устида ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Бухорода ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўйишни ваъда қилган автомактаб ходимлари ушланганди.
Мавзуга оид
09:51 / 21.11.2024
Бухоронинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
20:55 / 20.11.2024
“Эски, совуқ синфхоналарда ўқияпмиз” – Бухорода қурилиши битмаган мактаб-интернат ўқувчилари сарсон бўляпти
18:24 / 20.11.2024
Файзулла Хўжаевнинг жияни профессор Сулаймон Иноятов вафот этди
14:38 / 20.11.2024