Жаҳон | 15:44 / 19.12.2022
2644
1 дақиқада ўқилади

Германия: Санкция остидаги фирмалар билан алоқа виза берилмаслигига олиб келади

Россия фуқаросининг Европа Иттифоқи санкциялари остидаги ташкилотлар билан бизнес, сиёсий ёки оилавий алоқалари Германияга виза бўйича рад жавоби берилишига сабаб бўлади.

Фото: AP

Европа Иттифоқи санкцияларига дучор бўлган ташкилотлар билан бизнес, сиёсий ёки оилавий алоқаларга эга бўлган Россия фуқароларига визалар, шу жумладан Германияда ишлаш ва вақтинчалик яшаш учун миллий немис визалари берилмайди. Бу ҳақда 19 декабрь, душанба куни Германия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Берлинда DW мухбирининг саволига жавобан маълум қилди. 

Бироқ, бу қоидадан истиснолар бўлиши мумкин. Германия дипломатик хизмати таъкидлаганидек, виза анкетасини тўлдиришда аввалги иш жойини кўрсатиш талаб этилмайди. 

Европа Иттифоқи санкциялари остидаги Россия ташкилотларининг собиқ ходимларига, агар улар аввалги иш жойида ушбу ташкилотнинг мақсадлари ва ҳаракатларини қўллаб-қувватлаётганини кўрсатадиган лавозимларда ишлаган бўлса, уларга визалар берилмайди, деб тушунтирди DW’нинг Германия Ташқи ишлар вазирлигидаги манбаси анонимлик шарти билан.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид