Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SOLAR NATURE компанияси – қуёш электр станцияларини қуриш билан боғлиқ ечимларни тақдим этади!
Бугун бутун республика бўйлаб электр энергияси танқислиги юзага келгани сир эмас. Бу эса бошқа муқобил энергия турларидан фойдаланишга олиб келади. Қуёш электр станцияларини ишлаб чиқариш ва ўрнатиш билан шуғулланувчи SOLAR NATURE компанияси раҳбари Фаррух Асралхўжаев шу ҳақда гапириб берди.
Қуёш электр станциялари ўрнатиб берувчи SOLAR NATURE компанияси қайта тикланувчи энергия манбалари орқали энергия ишлаб чиқариш ечимларини тақдим этади. Компания истеъмолчилар билан индивидуал иш олиб боради. Аввало лойиҳалаштириш, тайёрлаш, ўрнатиш, ишга тушириш ва 5 йилга кафолат сервисини тақдим этади, шунингдек ҳар бир истеъмолчи ҳақида мониторинг юритади. Компания раҳбари Фаррух Асралхўжаевнинг айтишича, хонадонлардан тортиб йирик корхоналаргача бундай имкониятдан кенг фойдаланиши мумкин:
“Қуёш электр станциялари турларига қараб хонадонлар учун ҳам мўлжалланган. Бу мини-станцияларни истеъмолчининг ўзи ўрнатиши ҳам мумкин. Аммо катта станцияларни ўрнатишдан аввал электр билан таъминланиши керак бўлган жой ўрганилади ва шунга асосан лойиҳалаштириш ишлари бошланади. Ундан кейин қурилиш ишларида металл каркаслар устида ишланади. Сўнгги босқич – станцияни ишга тушириш ҳисобланади. Ҳар бир босқич алоҳида мутахассислар томонидан бажарилади”.

Компания ўз маҳсулотлари сифати учун кафолатни таъминлаш мақсадида сифатли ва замонавий материалларни танлаган. Янги технологиялар асосида оммалашган, самарадорлиги юқори ҳисобланган монокристалл панеллардан фойдаланилади.

Шунингдек, қуёш электр станциясининг “юраги” ҳисобланган HUAWEI инверторлар эса Photomate компанияси томонидан етказиб берилади. Чунки бу турдаги инверторлар сифат жиҳатидан кафолатланган саналади.

Айни пайтда муқобил энергия турларига ўтишга бўлган эҳтиёж чекка ҳудудларга электр энергиясини етказиш учун мазкур станциялардан фойдаланишга талабни юзага келтиради. Бу борада Ўзбекистон Республикаси президенти қарори билан станциялар учун субсидиялар олиш ва бўлиб тўлаш имкониятлари берилган.

“Биз ўз маҳсулотларимизга 3 йилдан 5 йилгача кафолат ва бепул сервис хизмати кўрсатамиз. Мунтазам равишда мониторинг асосида кузатиб борамиз. Истеъмолчилардан эса ўрнатилган панеллар самарадорлигини ошириш учун ундаги чангларни тозалаб туриш талаб қилинади холос. Бу бир йилда 3-4 маротаба амалга оширилиши керак.

Масалан, 2 ёки 3 фарзанди бор оила учун 1 кВт дан 5 кВт гача бўлган станциялар бемалол электр етказиб бера олади. Шундай оила учун фақат кундузи ишлайдиган станцияларнинг ҳозирги кундаги нархи 1 кВт ҳисобида 10 миллиондан 11 миллион сўмгачани ташкил этади.
Лекин чекка ҳудудларда, вилоятларда электр таъминоти муаммоли жойларда аккумуляторли станцияларни таклиф қиламиз. Уларнинг нархи 15 млндан бошланади. Электр энергияси билан таъминланадиган жойнинг катталигига қараб бу нархлар ҳам ўсиб бориши мумкин”, - дейди компания раҳбари.

Давлат ташкилотлари, идоралар, завод-фабрикалар асосан кундузи фаолият юритгани сабабли аккумуляторсиз станциялар ўрнатиш тавсия этилади. Бу тоифадаги электр станцияларида истеъмолдан ортган электр энергияси “Ҳудудий электр тармоқлари” ташкилотларига шартнома асосида сотиш имкониятини беради.

Мазкур қуёш электр станциялари электр энергияси етказиб бериш тизимидаги юкламаларнинг олдини олади. Бу эса электр энергиясининг барқарор бўлишида катта ёрдам беради.

SOLAR NATURE компанияси йиллик ҳажми 300 МВтгача электр энергиясини берадиган қурилмаларни қуришга потенциали етади.
SOLAR NATURE компанияси Ўзбекистонда қуёш станцияларини қуриш билан биргаликда Ер шаримизда CO2 эмиссиясининг камайишига ҳисса қўшишни ўз олдига катта мақсад қилиб қўйган!
Маълумот учун:
Instagram | Facebook | Telegram | YouTube
Телефон: 📲+998997880030 📲+998555009990