Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Одамхўрларни эзамиз» - тарғиботчи Симонян Путинни мақтади
Путиндан орденни қабул қилиб олган RT канали раҳбари унга шу тарзда миннатдорчилик билдирди.
Россия президенти Владимир Путин Russia Today телеканали бош муҳаррири Маргарита Симонянни «ватан олдидаги хизматлари учун» «Ҳурмат ордени» билан тақдирлади.
Мукофотни қабул қилиб олган Симонян Путиннинг қулоғига ниманидир шивирлади, сўнгра микрофон олдида уни мақтади. Видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
«Ҳар куни Донецкда содир бўлаётган воқеаларни кўриб, хавотир олмаслик ва ҳаяжонланмасликнинг иложи йўқ. Оғриқ ва қон тўкиш орқали одамларимизни бу одамхўрларнинг қонли чангалидан қутқараётганингиз учун сизга раҳмат. Бунга қарор қилганингиз учун раҳмат. Биз эса бунинг учун ёрдам берамиз, биздан қанчалик талаб қилсангиз, бу одамхўрларни шунчалик эзаверамиз», деди Симонян.
Маросимда Путин нафақат Симонянни, шунингдек, тан олинмаган «ЛХР» ва «ДХР» раҳбарлари Леонид Пасечник ва Денис Пушилинни, шунингдек, Запорожье ва Херсон вилоятларининг босқинчи маъмурияти раҳбарлари Владимир Салдо ва Евгений Балицкийни ҳам медал билан тақдирлади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025