Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖСТга аъзо давлатлар билан икки томонлама музокаралар навбатдаги раунди ўтказилади
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Бадриддин Обидов раислигида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) кириши бўйича музокаралар олиб бориш гуруҳи навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбир давомида ЖСТ билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия раҳбари топшириқлари ижроси ҳолати, ташкилотга аъзо давлатлар билан икки томонлама музокараларни якунлашни жадаллаштириш чора-тадбирлари, мавзуга оид ишчи гуруҳлари раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
Айни босқичда вазирлик ва идоралар ЖСТга аъзо давлатлар товар ва хизматлар бозорига чиқиш бўйича янгиланган таклифлари асосида қўшимча музокаралар позицияларини ишлаб чиқиш жараёнини жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.
ЖСТга аъзо давлатлар билан товар ва хизматлар бозорига чиқиш бўйича икки томонлама музокаралар навбатдаги раундларини, аввал эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан ташкилот котибияти билан маслаҳатлашувларни ўтказиш доирасида аниқ вазифалар белгиланди.
Йиғилиш якунига кўра, тематик ишчи гуруҳларга кун тартибидаги тегишли йўналишлар бўйича ҳар ҳафта амалий семинарлар ўтказиш ҳамда республика ЖСТга кириши жараёнида кейинги музокараларни сифатли ташкил этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.
Мавзуга оид
09:42 / 10.12.2024
Ўзбекистон яна икки давлат билан ЖСТ бўйича музокараларни якунлади
20:15 / 05.04.2023
ЖСТга аъзолик: Эндигина учта давлат билан келишган Ўзбекистон йил охиригача улгурадими?
10:34 / 15.03.2023
Женевада Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши масаласи кўриб чиқиляпти
07:56 / 11.02.2023