Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва АҚШ махсус операциялар кучлари бўлинмаларини тайёрлашда ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация АҚШ мудофаа вазири ўринбосари Колин Кал билан музокаралар ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон-АҚШ ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлиги устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилди. Суҳбат чоғида АҚШ Мудофаа вазири ўринбосари жорий йилда нишонланган икки томонлама муносабатлар тарихидаги муҳим саналар, дипломатик муносабатлар ўрнатилгани 30 йиллиги, стратегик шериклик муносабатлари 20 йиллиги ва Миссисипи штати билан ҳамкорлик дастури 10 йиллиги билан табриклади.
Бундан ташқари, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, халқаро терроризм, уюшган жиноятчилик, қурол-яроғ ва наркотик моддалар ноқонуний айланишига қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
АҚШ томони Ўзбекистон Марказий Осиёда ишонч, шериклик ва яхши қўшничилик муҳитини яратиш, минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. Ўзбекистон ва АҚШнинг Афғонистондаги вазият кескинлашувига йўл қўймасликдан ўзаро манфаатдорлиги қайд этилди.
Махсус операциялар кучлари бўлинмаларини тайёрлаш, қўшинлар жанговар тайёргарлиги, ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорликни давом эттириш, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси ва АҚШ Мудофаа вазирлиги етакчи ҳарбий таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025