Ўзбекистон | 12:47 / 22.12.2022
2017
1 дақиқада ўқилади

Йил бошидан буён даволаниш мақсадида 60 мингдан ортиқ хорижлик Ўзбекистонга келди

Жорий йилнинг 10 ойи мобайнида даволаниш мақсадида Ўзбекистонга 60 316 нафар хорижлик келди.

Фото: Kun.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, уларнинг 30 547 нафари (50,6 фоизи) Тожикистондан.

Шунингдек, Қозоғистондан 22692 киши, Қирғизистондан - 5952 киши, Россиядан – 1001, Туркиядан -  34, Туркманистондан - 17, Исроилдан - 9, Жанубий Кореядан - 8, АҚШдан – 7 ва Озарбойжондан 6 киши мамлакатга шу мақсадда келган.

Маълумот учун, 9 ойда 3,1 млн киши қариндошларини йўқлаш мақсадида Ўзбекистонга келганди. 

Статистика қўмитаси хабарига кўра, 9 ой давомида 266,4 минг киши дам олиш мақсадида республикага ташриф буюрган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид