Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Эрон дронларига қарши курашда янги технологияларни тажрибадан ўтказмоқда
АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Майкл «Эрик» Курилла АҚШ армияси Эроннинг қуруқлик, ҳаво ва денгиздан бўладиган таҳдидларига, айниқса, дронларига қарши туриш учун учта инновацион ҳарбий сунъий интеллект тизимини ишлаб чиққанини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Эрон ўз имкониятларини мураккаб учувчисиз дронларга айлантирди ва уларнинг учиш масофасини узайтирди. Оқибатда Эрон АҚШ армияси ва унинг минтақадаги ҳамкорларига таҳдид солмоқда.
«Эрон дронлари минтақада хавф туғдирмоқда. Эрон кичик, қисқа масофали тизимлардан тортиб илғор разведка ва кузатув тизимларига эга. Улар хавфли қурол билан таъминланган ва узоқроққа уча оладиган дронларни қурмоқда», деди Курилла.
Генералнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар қуруқлик, денгиз ва ҳаво имкониятларини қамраб олувчи уч хил мураккаб ва бир-бирига боғланган ҳарбий сунъий интеллект тизимини ишлаб чиқди.
Биринчиси ўз ичига қўшинларнинг 59-оператив гуруҳини олади ва Баҳрайн билан Иорданияда жойлашадиган юздан ортиқ денгиз кемаларидан иборат флотга эга бўлади. Улар биргаликда ҳаракат қилади, биргаликда алоқа қилади ва барча жалб қилинган ҳарбийларга умумий операцион вазиятни тақдим этади.
Иккинчиси Қатарда жойлашган мақсадли 99-гуруҳ операцион марказга юбориладиган маълумотларни кузатиш, аниқлаш ва тўплаш учун индивидуал фойдали юк ва бошқа имкониятларга эга дронлардан фойдаланади.
Учинчиси 39-гуруҳ бўлиб, концепция ва технологияларни синовдан ўтказади, шунингдек, Эрон дронларини уриб тушириш учун янги технологияларни тақдим этади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025