Ўзбекистон | 16:27 / 23.12.2022
6101
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони компанияси Қорақалпоғистонда 1 500 МВт бўлган шамол электр станцияси қуради

Мазкур электр станция йилига 5,2 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариши ва натижада йилига 1,5 млрд куб метр табиий газ тежалиши режалаштирилган.

Фото: Энегетика вазирлиги

Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси Қорақалпоғистонда умумий қуввати 1500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуради. Бу ҳақда Энегетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 2022 йил 23 декабр куни Тошкентда Саудия Арабистони Инвестициялар вазири Халид ал-Фалиҳ, “ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян, Ўзбекистон энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.Хўжаев ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида шартномалар имзолаш маросими бўлиб ўтган.

Фото: Энегетика вазирлиги

Мазкур йирик қувватли шамол электр станцияси 2026 йилда ишга туширилиши, йилига 5,2 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариши ва бунинг натижасида йилига 1,5 млрд куб метр табиий газ тежалиши режалаштирилган.

Фото: Энегетика вазирлиги

Қайд этилишича, станцияда 300 МВт/550 МВт-соат электр сақлаш кимёвий батареялари (аккумуляторлар) ўрнатилади. Ушбу батареялар шамол турбиналаридан чиқувчи ўзгарувчан электр энергиясини ростлаб беради.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид