Ўзбекистон | 10:48 / 24.12.2022
12515
1 дақиқада ўқилади
Самарқандда туман ФВБ бошлиғи 1000 доллар пора билан қўлга олинди
Самарқанд вилоятидаги туманлардан бирининг Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи вилоят бошқармасидаги мансабдор шахслар орқали фуқаронинг ўзи раҳбарлик қилаётган бўлимга ишга қабул қилинишида ёрдам бериш эвазига ундан 2000 доллар талаб қилади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда мазкур мансабдор шахс сўралган пулдан 1000 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Хабарда мансабдор шахс Самарқанддаги қайси туман ФВБ бошлиғи эканига ойдинлик киритилмаган.
Ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-(фирибгарлик) ва 28,211- (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
15:44 / 01.11.2024
Андижонда ҳожатхонага тушиб кетган қизалоқ қутқариб қолинди
17:20 / 17.10.2024
Тошкент вилоятида ҳожатхонага тушиб кетган қизча қутқариб қолинди
13:35 / 06.04.2024
Навоий вилояти ФВБга янги бошлиқ тайинланди
10:21 / 17.01.2024