Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Толибон» аёлларга нодавлат ташкилотларида ишлашни тақиқлади
Барча нодавлат ташкилотларига аёллар меҳнатини тўхтатиш буюрилди.
«Толибон» вакилларидан иборат Афғонистон ҳукумати барча миллий ва халқаро нодавлат ташкилотларига аёлларни ишдан бўшатиш ҳақида кўрсатма берди. Бунга кийиниш билан боғлиқ «жиддий шикоятлар» сабаб бўлгани айтилмоқда.
«Кийиниш қоидаларига, шунингдек, аёлларнинг миллий ва халқаро ташкилотларда ишлашига оид бошқа меъёр ва қоидаларга риоя қилмаслик юзасидан жиддий шикоятлар келиб тушди», дейилади барча нодавлат нотижорат ташкилотларига юборилган хабарномада.
«Иқтисодиёт вазирлиги барча ташкилотларга аёлларнинг меҳнатини тўхтатишни буюради», дейилади ҳужжатда.
Афғонистондаги аёллар босқичма-босқич турли ҳуқуқлардан маҳрум қилинмоқда. Ўтган йили «Толибон» қизларнинг ўрта мактабларда ўқишини тақиқлаган эди. Бир ҳафта олдин барча аёлларга университетларда таълим олиш ҳам тақиқланди.
Ноябр ойида Кобулдаги аёлларга шаҳар паркларига, бассейн ва спорт залларига кириш тақиқлаб қўйилди. Ушбу қоидалар бутун мамлакатга татбиқ этилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025