Ўзбекистон | 00:22 / 25.12.2022
16640
1 дақиқада ўқилади

Адҳам Икромов Савдо-саноат палатаси раёсати раиси лавозимига тайинланди

Ҳозирда у спортни ривожлантириш вазири сифатидаги фаолиятини ҳам давом эттирмоқда.

Фото: Kun.uz

Адҳам Икромов 24 декабр куни Савдо-саноат палатаси раёсати раиси лавозимига тайинланди. Бу янги, жамоатчилик асосидаги лавозим бўлиб, Икромов унга президент тавсияси бўйича тайинланган.

Айни пайтда Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ўз лавозимида ишини давом эттирмоқда.

Шунингдек, Икромов спортни ривожлантириш вазири сифатидаги фаолиятини ҳам давом эттирмоқда.

Адҳам Икромов 1968 йил 20 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1986—1990 йилларда Ленинград ҳарбий тиббиёт академиясида, 1990—1992 йилларда Тошкент тиббиёт институтида таълим олган.

2017 йил қисқа муддат президентнинг ташкилий-кадр масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари ва президент ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси ректори, 2017—2022 йилларда Савдо-саноат палатаси раиси вазифаларида ишлаган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид