Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қандай қилиб HUAWEI nova сизнинг турмушингизга зеб беради?
HUAWEI nova смартфонларининг ҳар битта авлоди илғор технологиялар асосида яратилиб, замонавий дизайн, қудратли камера, аъло даражали функциялар ва интеллектуал мулоқотда ўз аксини топувчи инновациялар ғоясини ифода этади. Янги HUAWEI nova 10 серияси ҳам мазкур ғояни давом эттирган ҳолда HUAWEI nova 10 Pro, HUAWEI nova 10 ва HUAWEI nova 10 SE моделларини қамраб олувчи 10-авлод қурилмаларининг силсиласини бошлаб берди. HUAWEI nova 10 серияси хозирги давр ва келажак тенденцияларини ўзида мужассамлаштириб, ёш авлод фойдаланувчиларининг индивидуаллигига урғу беради.
Қуйида HUAWEI nova 10 сериясидаги қурилмаларнинг техник хусусиятлари ва функциялари ҳақида маълумот келтирилади.
Замонавий инфлюенсерлар учун башанг дизайн
HUAWEI nova 10 серияси HUAWEI nova дизайни асосида яратилган. Аввалги авлод қурилмалари, масалан, HUAWEI nova 8 конструкциясида орбитал ҳалқа ишлатилган. HUAWEI nova 9 сериясида эса шуъла эффектига эга нур қайтарувчи шиша қўлланган. HUAWEI nova 10 сериясида орбитал ҳалқанинг оригинал дизайни такомиллашиб, унга яна ипакдай майин, жилолари милтилловчи шакл билан ишланган орқа панел юзасининг янги дизайни қўшилди. HUAWEI nova 10 сериясида функционаллик ва қулайлик ўртасида олтин мувозанат ўз ифодасини топган.
HUAWEI nova бошқа Huawei смартфонлари орасида ўзининг ноёб палитраси билан ажралиб туради. HUAWEI nova сериясидаги барча смартфонлар аввалдан ўзининг рангдор ечимлари билан кишини лол қолдириб келган, масалан HUAWEI nova 7 учун яратилган Фазовий кулранг ва HUAWEI nova 8 учун кашф этилган Упадек пушти ранглар бунга яққол мисолдир. HUAWEI nova 9 сериясида юлдузсимон мовий ранг яратиш учун шуъла эффектига эга нур қайтарувчи шиша технологияси қўлланган.
HUAWEI nova 10 серияси милтилловчи кулранг, порлоқ қора, ялпизсимон яшил ва Лаванда рангларида тақдим этилган бўлиб, уларнинг фазовий шуъласи қандай услублигидан катъий назар, сизнинг қиёфангизни бошқалардан яққол ажратиб туради. Ҳашамат ва нозиклик тароватини ҳосил қилиш учун бир хил тусли ва нейтрал кийимлар билан милтилловчи кулранг ва порлоқ қора рангидаги nova 10 Pro моделини уйғунлаштириш тавсия этилади. Ялпизсимон яшил рангдаги nova 10 SE навқиронлик ва ҳаётий қувватни аъло даражада таъкидлай олади, майин Лаванда рангли nova 10 эса сокинлик ва табиат билан қоришиш ҳиссиётини яратади. Бу ҳар иккала модель ранг-баранг либос ёки гулдор нақшли аксессуарларни хуш кўрадиган замонавий инфлюенсерларга мос тушиб, уларнинг қиёфасига бир маромда зеб бағишлай олади.

Ҳаваскорлар ва профессионал фотографлар учун камералар
HUAWEI nova 10 сериясидаги камералар ҳар қандай даражадаги фотографларнинг талабларига жавоб бера олади.
HUAWEI nova 10 ва nova 10 Pro моделлари аниқлиги 60 МП бўлган ультракенг бурчакли олд камера билан жихозланган бўлиб, у автофокус, 4К режимида ва 100° намойиш бурчагида тасвирга олишни қўллаб-қувватлайдиган 1/2,61 дюймли датчик асосида ишлайди. Бу эса профессионал фотографлар учун муҳим саналувчи ҳайратомуз аниқлик ва сифатли тасвирни таъминлайди. Олд камерадаги илғор технология туфайли портрет режимида селфи олиш сифати янада яхшиланди. Энди фойдаланувчилар ортиқча ҳаракатларсиз корпоратив эҳтиёжлар ёки шахсий портфолио учун селфилар олишлари мумкин.
nova 10 ва nova 10 Pro қурилмалари Ultra Vision 50 MP RYYB ва автоматик фокуслаш функциясига эга 8 МП аниқликдаги ультракенг бурчакли макромодульдан иборат асосий Ultra Vision камераси билан жиҳозланган бўлиб, бу айниқса эндигина фотография оламига кириб келаётган сураткашлар учун айни муддаодир. Янги фотографларга битта қурилманинг ўзида ҳар хил тасвирга олиш усулларини синаб кўриш имкониятини тақдим этиш учун асосий динамик камера ёрдамида смартфон ҳар қандай саҳналарни, дейлик, баланд тоғлар тизмасидан гул баргидаги шудринг қатрасигача бўлган манзараларни муҳрлай олади.

Ҳар кунлик контентни яратишга хизмат қиладиган воситалар.
Видеони тасвирга олиш ва монтаж қилиш контент яратувчиларининг жуда кўп вақтини олади. Шу боис уларга ўз иш ритмларига мос келувчи. Аммо бир вақтнинг ўзида ҳам қисқа видеолар, ҳам Youtube ва Facebook учун мўлжалланган узун видеоларнинг юксак сифатини кафолатлайдиган смартфон зарур.
HUAWEI nova 10 SE моделининг асосий камера модули тасвирларни қайта ишловчи RAW тизими билан жиҳозланган бўлиб, у юқори аниқликдаги High-Res 108 мегапикселли* асосий модуль ва 2 МП аниқликка эга макромодулдан ташкил топган. 9 та пикселни 1 та пикселга бирлаштириш технологияси кенгайтирилган ёритиш диапазони туфайли ажойиб детализация даражасини таъминлайди. f/1.9 форматдаги кенг диафрагма эса кўпроқ ёруғликни ўтказиш ва орқа фонни табиий хиралаштириш учун ўткирлик чуқурлигини яхшилаш имконини бериб, тасвирга олиш объектига бутун эътиборни жалб этади. RAW форматдаги кадрларни бирлаштириш алгоритми турфа хил тасвирга олиш сценарийларида юқори самарадорликни таъминлайди. nova 10 SE смартфони ҳам ичкарида, ҳам ташқарида, қоронғилик ёки хира ёритиш шароитида ҳам ажойиб суратларни тушира олади.
108 мегапикселли асосий камера ёруғликка ниҳоятда сезгир бўлиб, ёрқин муҳитда бағоят тиниқ суратларни яратади. Камеранинг асосий модулига созланган High-Res юқори аниқлик режимида фойдаланувчилар соч, тери жилоси ва юзнинг бошқа қирралари максимал даражада аниқ акс этиши учун 108 мегапикселгача бўлган суратларни олишлари мумкин.

Геймерлар ва кўнгилочар машғулот ишқибозлари учун функциялар тўплами.
Мобил ўйинлар ривожланган бир даврда, фойдаланувчилар ўйин функцияларинг кенг тўпламига эга смартфонларни афзал кўришади. HUAWEI nova 10 ва nova 10 Pro смартфонлари ўйин сифатини оширувчи янги Touch Turbo 2.0 технологияси билан кучайтирилган. Фойдаланувчилар керакли амални ишга тушириш учун шунчаки қурилмани силкитишлари кифоя. Бу хусусият MOBA, action ва пойга жанридаги ўйинларни хуш кўрувчилар учун асқатади. Смартфон ҳолатини ўзгартирган ҳолда, ўйинчилар ҳеч қандай қийинчиликсиз нишонга олиши, отиши, аслаҳа-анжомларни алмаштириши, қуролни қайта ўқлаши ва олдинга юришлари мумкин.
HUAWEI nova 10 va nova 10 Pro жуфт карнайда стереотизмни ҳам қўллаб-қувватлайди. Кўплаб товуш созламалари ва 3D-оҳангни ўз ичига олган Histen технологияси фойдаланувчиларга янада ҳаққоний ҳиссиётни бахш этиб, ўйин, мусиқа ёки фильмга шўнғиш имконини беради. Бундан ташқари, nova 10 сериясидаги смартфонларда HUAWEI SuperCharge тезкор қувватлаш функцияси ҳам мавжуд бўлиб, у қурилмани саноқли дақиқаларда зарядлай олади. Энди батареянинг иш вақти ҳақида ўйланавериб, безовта бўлишга ҳожат йўқ. Навбатдаги ўйинни юклаб олиши ёки қувватланиши учун шунчаки ўз nova 10 Pro телефонингизни 20 дақикага суриб қўйинг. Танаффусдан кейин севимли сериалингизни томоша қилиш ёки мароқли ўйинни ўйнашга қайтишингиз мумкин.
HUAWEI nova 10 сериясидаги смартфонлар ҳақида батафсил.
* Асосий камера модули High-Res номли юқори аниқлик режими билан биргаликда максимал 108 МП сифатдаги расмларни ҳосил қилади. Хакикий маълумотлар фарқланиши мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:00 / 13.04.2025
HUAWEI nova 13 серияси: Замонавий фойдаланувчилар учун идеал смартфон
17:21 / 14.12.2024
HUAWEI янги премиум смарт-соатларини тақдим этди: HUAWEI WATCH D2 ва HUAWEI WATCH GT 5 серияси
17:00 / 01.12.2024
HUAWEI смартфонларида MicroG: Google сервислари ва шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш учун идеал ечим
17:00 / 31.08.2024