Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Россияда юрган эри билан жанжаллашган аёл боласини аёвсиз калтаклади
Аёл Россияга кетган эри билан телефон орқали гаплашганда улар ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Шунда у боласини уриб, ҳолатни видеога туширган. Сўнг видеони эрига юбориб, боласини ўлдиришини айтган.
Ижтимоий тармоқларда Ургут туманида аёл ўз боласини аямасдан ургани тасвирланган видео тарқалди. Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, болани шафқатсизлик билан урган аёлга жиноят иши қўзғатилган.
Ҳодиса 2022 йил 24 декабр куни Ургут тумани Ватак маҳалласида содир бўлган. Аёл ишлаш мақсадида Россияга кетган эри билан телефон орқали гаплашган ва ўзаро мулоқот давомида улар ўртасида келишмовчилик келиб чиққан.
Шундан сўнг, аёл эрига жаҳл қилиб, ўзининг вояга етмаган фарзандини уриб, ҳолатни телефон аппаратида видеотасвирга олиб, видеони турмуш ўртоғига юбориб, вояга етмаган фарзандларини ўлдириш билан қўрқитган. Ҳолат гувоҳи бўлган аёлнинг қайнонаси ИИБга мурожаат қилган.
Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси (муттасил равишда дўппослаш ёки бошқача ҳаракатлар билан қийнаш) 2-қисми ва 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, ҳозирда жабрланувчи боланинг аҳволи яхши бўлиб, у шифокорлар кузатувида. Жиноят иши вилоят ИИБ томонидан назоратига олинган.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
08:50 / 22.05.2025
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
18:43 / 16.05.2025