Ўзбекистон | 14:06 / 27.12.2022
4263
4 дақиқада ўқилади

Картадан картага пул ўтказмалари Beepul иловасида энг тез ривожланаётган хизматга айланди

Йилнинг шундай натижалари Beeline Uzbekistan шуъба корхонаси томонидан ишлаб чиқилган Beepul финтех хизматида сарҳисоб қилинди. Маҳсулот таҳлилчиларининг фикрига кўра, рақамли хизмат имкониятлари орасида энг катта ўсиш иловада картадан картага ўтказмаларда кўрсатилган. Улар 2021 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 60 фоизга ошган. 

Фото: Beeline Uzbekistan

2022 йилда Beepul иловасидан деярли 30 фоизга кўп фойдаланувчи коммунал тўловларни тўлаш, таълим, тиббиёт, суғурта компаниялари, давлат идоралари ва бошқа соҳаларга тўловларни амалга ошириш учун финтех хизмати имкониятларидан мунтазам фойдалана бошлаган. Масалан, 2021 йилга нисбатан иловадаги маблағлар айланмаси 39,8 фоизга ошган, илова орқали ўтказмалар эса 58,9 фоизга кўп ўтказила бошлаган. Бу табиий ўсиш эканига компания вакилларининг ишончи комил.

– Ўзбекистонда digital-хизматлар жадал ривожланиб бормоқда, одамлар тобора кўпроқ тўлов ёки пул ўтказмаларини кассада узун навбатлар ўрнига бир-икки дақиқа вақт сарфлаб, тўғридан тўғри ўз телефонларида амалга оширишни афзал кўришмоқда. Бундан ташқари, энергия таъминоти ташкилотларидан тортиб, университетларгача 600 дан ортиқ компания, ташкилот ва етказиб берувчилар учун бизнинг иловамизда тўловлар мавжуд. Электрон чеклар, квитанциялар ва тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар исталган вақтда иловада мавжуд ва унда хавфсиз тарзда сақланади. Умуман олганда, йил давомида барча хизмат кўрсатиш шартномалари бўйича тўловларнинг ўсиши 16 фоиздан ортиқни ташкил этди, – деди Beeline Uzbekistan’нинг digital-технологиялар директори Тилек Ахматов. – Beepul’нинг нақд пулсиз хизматларининг қулайлиги, шунингдек, илова орқали пул ўтказмаларининг сезиларли даражада ўсиши, йилига қарийб 60 фоизга, иловани юклаб олган ва ундан мунтазам фойдаланадиган фойдаланувчилар сонининг учдан бир қисмига ошгани билан ҳам тасдиқланади. Бундай ишонч учун улардан жуда миннатдормиз.

2022 йилда Beeline Uzbekistan шуъба корхонаси Beelab финтеч иловасини ишлаб чиқарувчиси, IT-park резиденти ва компаниянинг ўзининг дигитал-маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиси тўлов ташкилоти сифатида фаолият юритиш лицензияси эгасига айланди. Бу digital-оператор ўз мижозларига кўрсатиши мумкин бўлган молиявий ва тўлов хизматларини кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистондаги молиявий технологиялар ва хизматлар бозоридаги иштирокини мустаҳкамлаш йўлидаги яна бир қадамдир. Энди Beepul ёрдамида корхоналар ва истеъмолчилар кўп сонли ҳамкорлар билан ишлашлари ва бошқа тўлов хизматларига боғлиқликни камайтиришлари мумкин,

“Биз фойдаланувчиларга энг қулай, экологик тоза ва интуитив экотизим яратишга интиламиз, шунда мижозимиз Beeline Uzbekistan’нинг оддий ва ишончли хизматларидан фойдаланиши, ўз кундалик ҳаётида вақт, пул ва кучни тежаш имконини беради”, — деди Beeline Uzbekistan’нинг digital-технологиялар директори Тилек Ахматов. – Мақсадимиз Ўзбекистонда тўлиқ яратилган, ғоядан тайёр маҳсулотгача, 24/7 ишлай олувчи ўз дигитал-хизматларимизни, тўлов тизимимизни ва бошқа иловаларимизни ишлаб чиқишдир. 

Бугунги кунда Beepul рўйхатида 600 дан ортиқ тўлов хизматлари мавжуд, шунингдек, банк реквизитлари ва бошқа хизматлар орқали тўлаш имконияти мавжуд. Илованинг тўлиқ функциясини Play Market/AppStore-да Beepul'ни юклаб олиш орқали кўриш мумкин. Илова Ўзбекистон Республикасининг ҳар қайси уяли алоқа операторлари абонентлари учун мавжуд. Илова ишлаб чиқувчиси 2019 йилдан бери IT-park резиденти бўлган Beeline Uzbekistan шуъба корхонаси Beelab МЧЖ ҳисобланади.

***

Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация ҳолдинги таркибига киради.

VEON 7 мамлакатда 200 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,9 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: fb.com/beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Теlegram: t.me/beelineuzbekistan

Тwitter: twitter.com/beeline_uz

LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan/

Реклама

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид