Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландия билим ва технологиялари Ўзбекистон мевачилик тармоғига жалб этилади
Ўзбекистоннинг Бенилюкс давлатларидаги элчихонаси “Ўзбекистон мевачилик тармоғи учун смарт ечимларни яратиш” лойиҳаси доирасида Нидерландия компаниялари консорциум тузиш тўғрисидаги битимни имзолаш маросимида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
“Ўзбекистон мевачилик тармоғи учун смарт ечимларни яратиш” лойиҳаси Нидерландия тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш агентлиги (RVO) билан ушбу мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи тўққизта компанияси ўртасида илгари сурилган ташаббусдир. Ундан кўзланган мақсад Ўзбекистоннинг маҳаллий ва экспорт бозорларидаги мева етиштириш ва маркетингини амалга оширишда нидерланд ёндашувларини жорий этишга кўмаклашишдан иборат.
Лойиҳа доирасида табиий ресурслардан оқилона фойдаланган ҳолда ҳосилдорликни ошириш, боғдорчиликнинг барқарор ва интеграциялашган тармоқларини яратиш ёндашувларининг кўламини кенгайтириш, мева маҳсулотларининг таъминот занжирларини ривожлантириш борасидаги билимлар алмашинувини йўлга қўйиш йўналишларида ҳамкорлик амалга оширилади.
Ўзбекистоннинг учта минтақасида учта синов даласи яратилиб, барча амалий тадбирлар мана шу далаларда амалга оширилади.
Ўзбекистон томонидан лойиҳада Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Миллий марказнинг Республика агрохизматлар маркази, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Тошкентдаги Халқаро қишлоқ хўжалиги университети иштирок этмоқда.
Лойиҳа уч йилга мўлжалланган бўлиб, амалга оширилиши давомида унга янги компаниялар келиб қўшилиши ва қамраб олинадиган соҳалар кўлами янада кенгайиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
13:09 / 26.05.2025
Нидерландия Украинага F-16'нинг сўнгги партиясини етказиб беришни якунлаяпти
11:05 / 10.05.2025
Нидерландияда Иккинчи жаҳон уруши даврида қурбон бўлган ўзбеклар хотирасига бағишланган музей очилди
00:31 / 30.04.2025
Нидерландиядаги музейда бола 50 млн евролик картинага шикаст етказди
00:22 / 25.04.2025