Ўзбекистон | 14:47 / 29.12.2022
16426
1 дақиқада ўқилади

Андижонда ерусти метроси қурилади

Педагоглар билан бўлган учрашув давомида президент шу ҳақда гапириб ўтди. Қайд этилишича, ерусти метроси Андижоннинг марказидан янги Андижон шаҳарчасигача олиб борилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

“500 минг киши яшайдиган Янги Андижон шаҳарчасини барпо этяпмиз. У ерда таълим соҳасига ҳам кўп эътибор қаратамиз. Андижон марказидан Янги Андижонга қадар ер усти метросини ҳам олиб борамиз.

Нафақат Янги Андижон, барча ҳудудларимизда муаллимларга ҳам, ўқувчиларга ҳам катта эътиборни кучайтирамиз”, — деди Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил июн ойида президент Андижон вилоятида ўтган фаоллар иштирокидаги йиғилишда Андижон ва янги Андижон шаҳарларини боғлаш учун метро қуриш масаласини ўрганиш бўйича топшириқ берганди.

Дилшода Шомирзаева
Тайёрлаган Дилшода Шомирзаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид