Ўзбекистон | 09:57 / 29.12.2022
3507
1 дақиқада ўқилади

EPSILON (EDC): “Назарқудуқ” конидаги икки қудуқдан олинаётган саноат даражасидаги миқдор кўпайтирилди

Фото: Epsilon

Жорий йил 29 декабр куни Қашқадарё вилояти Назарқудуқ конининг 3-сонли қудуғида кислотали ишлов бериш ҳамда қудуқ тубини сулфанол воситасида ювиш билан боғлиқ бўлган тиклаш ишлари якунлангач, ундан олинаётган саноат кўламидаги углеводородлар оқими 60 мингдан 180 минг кубметр кунлик газ миқдоригача кўпайтирилди

Назарқудуқ-2 қудуғидан эса 30 минг кубметр кунлик ҳажмда углеводородлар оқими олинди.

Бугун иккала қудуқ газ ташиш тизимига уланади. Компания томонидан қазиб чиқарилаётган газ тўлиғича республика ички бозорига сотилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати

Мавзуга оид