Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 11:59 / 29.12.2022
8725
2 дақиқада ўқилади
Ҳоким ва унинг ўринбосарлари Сенат аъзоси лавозимини эгаллаши мумкин эмаслиги белгиланади
Фото: Kun.uz
“Маҳаллий ижроия ҳокимияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳоким ва унинг ўринбосарлари Олий мажлиси Сенатининг аъзоси, халқ депутатлари Кенгаши депутати ҳамда бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллашлари мумкин эмаслиги қайд этилмоқда.
Маҳаллий ижроия ҳокимиятига юклатилган вазифаларни самарали бажариш мақсадида ҳудуддаги 18 та ижро органлари раҳбарлари ҳоким томонидан тегишли идоранинг юқори турувчиси билан келишган ҳолда тайинланиши таклиф этилмоқда, булар:
- Молия вазирлиги;
- Қурилиш вазирлиги;
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
- Халқ таълими вазирлиги;
- Мактабгача таълим вазирлиги;
- Сув хўжалиги вазирлиги;
- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
- Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги;
- Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;
- Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
- Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги;
- Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги;
- Давлат активларини бошқариш агентлиги;
- Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги;
- Ёшлар ишлари агентлиги;
- Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси;
- Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси;
- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
12:23 / 28.05.2025
Ҳайвонларни идентификация қилиш жараёнлари тартибга солинади
16:22 / 01.05.2025
Ерости сувларидан ҳисоблагичсиз фойдаланганда солиқ тўлови беш баробар оширилади
16:21 / 30.04.2025
Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди
13:00 / 30.04.2025