Ўзбекистон | 11:41 / 29.12.2022
31958
2 дақиқада ўқилади

Маошларингизни оширдик, келажакда яна кўпайтирамиз — Шавкат Мирзиёев педагоглар билан мулоқот қилмоқда

“Биз йигирма йилдан ортиқ таълим, мактаб, дарслик билан шуғулланмадик. Хўш, бундан ким ютди?” — савол қўйди президент.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таълим сифатида оширишга бағишланган учрашувда давлат раҳбари бугунги мавзу нақадар муҳимлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

“Мана бугун таълим сифатини ошириш, янги дарсликлар масаласида гаплашамиз. Хўш, бу янги дарсликларни фарзандларимизга ким етказади? Албатта муаллим! Мен бекорга муаллимнинг обрўсини кўтариш ҳақида такрор-такрор гапирмайман. Бугунги глобаллашув даврида таълим, келажак авлод баркамоллиги қай даражада муҳимлигини янаям кучлироқ англаб етяпмиз. 

Бугун ёшларимиз, болаларимизнинг ўзи “Бизга кечаги кун таълими керак эмас” деган талабни қўйишяпти. Ҳозирги ислоҳотларимизни реажалаштиряпмиз, катта-катта марраларни қўйяпмиз. Уларни айтиш осон, лекин бажариш азоб. Лекин ҳар қанча қийин бўлмасин биз фарзандларимиз учун бу ислоҳотларни амалга ошириш учун ҳаракат қилишимиз шарт.

Бугунги интилувчи болалар келажакда сизнинг олтин фондингизга айланади. Уларнинг ютуқларидан фахрланасиз. “Мен жонажон ватаним учун қандай ҳисса қўшяпман?!” деган саволга жавоб ўз устимизда ишлашимиз ва фарзандларимиз камолоти бўлади.

Йилимиз номини ҳам таълимга боғлаганимиз бежиз эмас. Бу масала менинг доимий диққат марказимда бўлади. Маошларингизни оширдик, лекин бу билан тўхтаб қолмаймиз. Имкониятимиз бўлиши билан яна кўпайтирамиз” – президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид