Ўзбекистон | 12:27 / 30.12.2022
11083
1 дақиқада ўқилади

Йил бошидан бери энг кўп ишлаб чиқарилган машина номи айтилди

11 ойда энг кўп Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган.

Автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони бўйича Cobalt биринчи ўринни эгаллади  -  90 239 дона.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ундан кейинги ўринлардан мос равишда 80 478 дона ҳамда 65 456 дона ҳажмда ишлаб чиқарилган Lacetti-Gentra ва Damas жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган автомобиллар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:

  • Nexia T-250 - 20 853 дона;
  • Spark - 13 312 дона;
  • Tracker - 4 916 дона;
  • Volkswagen Caddy - 423 дона;
  • махсус енгил автомобиллар - 18 616 дона.

Мавзуга оид