Гуайдо Венесуэланинг вақтинчалик президенти лавозимидан четлаштирилди
Хуан Гуайдо ҳукуматини тарқатиб юбориш ва унинг мамлакат муваққат президенти лавозимидан четлатилиши учун Венесуэла парламентининг 72 депутати овоз берди, 29 нафари қарши чиқди, 8 нафари бетараф қолди.

Хуан Гуайдо / Фото: Getty Images
2018 йилги президентлик сайловлари манипуляциясига қарши намойишлар чоғида Венесуэла мухолифати етакчисига айланган Хуан Гуайдо 2023 йил 5 январдан бошлаб муваққат президентлик лавозимидан четлаштирилади ва унинг ҳукумати тарқатиб юборилади. 30 декабрь, жума куни Венесуэла парламентининг 72 депутати ташаббуснинг иккинчи муҳокамаси чоғида шундай қарор учун овоз берди. 29 депутат қарши чиқди, саккиз нафари бетараф қолди.
Дастлаб, Гуайдо ҳукуматини тугатиш тўғрисидаги қарор Венесуэла парламенти томонидан 23 декабрь куни қабул қилинган эди.
Венесуэладаги мухолиф сиёсатчилар 2018 йилги президентлик сайловларини бойкот қилишди, натижада Николас Мадуро ўзини давлат раҳбари деб эълон қилди. 2019 йил 23 январь куни ўша пайтда Венесуэла Миллий ассамблеяси (парламенти) раиси бўлган Хуан Гуайдо қасамёд қабул қилиб, ўзини мамлакатнинг муваққат президенти деб эълон қилди.
Уни Мадуронинг истеъфосини талаб қилиб, мамлакат кўчаларига чиққан ўн минглаб намойишчилар қўллаб-қувватлади. Германия, АҚШ ва 50 дан ортиқ давлат Гуайдони Венесуэланинг муваққат президенти сифатида тан олди.
Дунёнинг ўнлаб давлатлари, жумладан, АҚШ ҳам Венесуэладаги сайловларда манипуляциялар ҳақида эълон қилди. Трамп маъмурияти Қўшма Штатлар Венесуэлада демократия ўрнатиш учун иқтисодий ва дипломатик механизмлардан тўлиқ фойдаланаётганини айтди. Шунга қарамай, Мадуро ҳарбийлар кўмагига таяниб, мамлакатда ҳокимиятни сақлаб қолишга муваффақ бўлди.
Мавзуга оид

15:39 / 20.04.2025
АҚШ Олий суди венесуэлалик мигрантлар депортациясини тўхтатиб қўйди

11:02 / 28.03.2025
Венесуэла президенти АҚШ давлат котибини «аҳмоқ» деб атади

22:09 / 26.03.2025
Ҳиндистон ва Хитой Трампнинг таҳдиди сабаб Венесуэладан нефт сотиб олишни тўхтатди

23:42 / 24.03.2025