Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина бир кечада Россиянинг 41 та дронини уриб туширди
2 январга ўтар кечаси Украина армияси Россия қўшинлари томонидан Украинадаги нишонларга учирилган Эроннинг 39 та Shahed-131/136 зарба берувчи дронларини йўқ қилди, деб хабар берди Украина Қуролли кучлари Ҳарбий кучлари қўмондонлиги.
Бундан ташқари, иккита «Орлан-10» оператив-тактик учувчисиз учиш аппарати ва Х-59 бошқариладиган авиация ракетаси уриб туширилган.
Аввалроқ Украина авиацияси ва зенит-ракета қўшинлари Днепропетровск ва Запорижжя вилоятлари узра 6 та Shahed зарба берувчи учувчисиз учоқлари ва битта Х-59МК2 юқори аниқликдаги бошқариладиган ракетани йўқ қилганди.
Украина Қуролли кучларининг «Восток» ҳаво қўмондонлиги маълумотларига кўра, яна 3 та Shahed дронлари қуруқликдаги қўшинлар ҳаво мудофааси томонидан уриб туширилган.
Шу билан бирга, Киев осмонида 16 та ҳаво нишони уриб туширилди, деб хабар берди шаҳар ҳарбий бошқармаси.
Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Кирило Тимошенконинг сўзларига кўра, Деснянский туманидаги йўлга учувчисиз учиш аппарати бўлаклари қулаган, яқин атрофда жойлашган уйлардан бирининг ойналари шикастланган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
20:37 / 27.05.2025