Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 январдан ҳокимларнинг кадастр органлари ишига аралашиши тақиқланди
2023 йил 1 январдан ҳокимларнинг кадастр органлари ишига аралашиши тақиқланди.
"Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарорига кўра, 1 январдан:
- Кадастр агентлигининг ҳудудий тузилмалари фаолиятини ташкил этиш Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади;
- ҳудудий бошқарма ва бўлимлар фаолиятини молиялаштириш республика бюджетидан амалга оширилади;
- ҳудудий бўлимлар, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиалларининг фаолиятига ҳокимлар томонидан аралашиш ёки таъсир ўтказиш қатъий тақиқланади.
2023 йил 1 июлгача Кадастр агентлиги органларига тааллуқли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни “E-ma’muriy ish” тизими орқали электрон кўриб чиқиш имкони яратилади.
Янги ўзлаштирилган ерлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хулосасига мувофиқ вилоят ҳокимлари қарорига асосан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасига киритилади.
Мавзуга оид
21:16 / 29.04.2025
Тошкент шаҳрида кўчмас мулкни оммавий баҳолаш бошланади
10:09 / 25.03.2025
66 мингдан ортиқ ҳолатда ерларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши аниқланди
09:52 / 28.02.2025
Гулистон тумани ҳокими ўзгарди
15:39 / 24.02.2025