Жаҳон | 08:16 / 05.01.2023
9159
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг Украинага янги ёрдами HIMARS тизимларини ўз ичига олиши мумкин

Америка Қўшма Штатлари яқин кунлар ва ҳафталарда Киевга янги ҳарбий ёрдам кўрсатиш ниятида, деб маълум қилди Оқ уй матбуот котиби Жон Кирби. 

Фото: Getty Images

Кейинги пакетлар HIMARS ялпи ўт очиш реактив тизимларининг (ЯЎРТ) қўшимча қурилмаларини ўз ичига олиши мумкин, деб маълумот берди у онлайн брифингда.

Бундан олдин АҚШ президенти Жо Байден Украинага 45 миллиард доллар миқдорида ёрдам ажратишни назарда тутувчи давлат бюджети тўғрисидаги қонунни имзолаганди. 

АҚШ бюджетида Украинани қўллаб-қувватлаш учун ажратилган 45 миллиард долларнинг 9 миллиард доллари ҳарбий ёрдамга йўналтирилиши керак. Яна 16 миллиарди руслар ҳужумига учраган мамлакатга иқтисодий ва гуманитар ёрдамни молиялаштиради.

12 миллиард доллар АҚШ армияси захираларини Украинага бир қисмдаги ўқ-дорилар билан берилганидан сўнг улар ўрнини тўлдириш харажатларини қоплаши керак. Вашингтон Европадаги АҚШ қўшинларига қўшимча харажатлар учун яна 7 миллиард доллар ажратади.

Мавзуга оид