Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида электр таъминоти бўйича чекловлар жорий қилинади
Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида «тизимда қувват танқислиги кузатилган вақтларда» жадвал асосида электр энергияси таъминоти бўйича чекловлар киритилиши мумкинлиги маълум қилинган. Қашқадарёда эса 3 январдан чекловлар киритилган.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон ягона электр энергетика тизими фавқулодда ўчишлар ва ўта-хавфли режим ҳолатларда қувват ҳамда ёқилғи танқислиги бўлган вақтларда 2023 йил 4 январдан 31 январга қадар магистрал электр тармоқлари ҳамда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ вилоят филиаллари тасарруфида бўлган подстанциялардан чиқувчи 35−110 кВтли тармоқларини чеклаш бўйича махсус жадвал тасдиқланган.
Бухоро ҳокимлиги ахборот хизмати эса тизимда қувват танқислиги кузатилган вақтларда ҳудудларга 3−10 январь кунлари белгиланган жадвал асосида чекловлар киритилиши мумкинлигини хабар берган.
«Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» эса энерготизимда қувват етишмовчилиги кузатилаётгани боис вилоятда 3 январдан чекловлар қайта жорий этилганини ва чекловлар аввалдан ишлаб чиқилган график асосида ҳудудлар кесимида тенг тақсимот асосида олиб борилишини маълум қилган. Қашқадарёда чекловлар қачонгача давом этиши ҳақида маълумот берилмаган.
Маълумот учун, йил декабр ойининг бошларида совуқ об-ҳаво туфайли Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида электр энергияси таъминоти бўйича чекловлар жорий этилганди. Барча вилоятлар, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси электр тармоқлари корхоналари таъминотдаги режали узилишлар жадваллари эълон қилинганди.
Сўнгги ҳафталарда об-ҳавонинг илиқ келиши ва янги йил байрами муносабати билан берилган таътиллар туфайли барча ҳудудларга узлуксиз электр энергияси узатилаётганди.
Мавзуга оид
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
23:55 / 08.04.2025
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
14:32 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
19:11 / 31.03.2025