Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахдаги манзил-колониядан қочган 2 маҳкум Андижон чегара ҳудудида ушланди
Жорий йил 4 январь куни Жиззах вилояти Зафаробод туманида жойлашган 30-сон жазони ижро этиш манзил-колониясида жазо муддатини ўтаб келаётган маҳкумлар қочиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти хабарига кўра, амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида 5 январдан 6 январга ўтар кечаси маҳкумлар Н.М. ва К.А. Андижон вилояти чегара ҳудудларидан бирида жамоатчилик ёрдамида қўлга олиниб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Ҳолат юзасидан текширув тайинланган бўлиб, жазони ижро этиш муассасасини рухсатсиз тарк этган маҳкумларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланиши айтилади.
Жиноят-ижроия кодексининг 114-моддасига кўра жазони ижро этиш муассасаси ҳисобланган манзил-колонияларда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар колония ҳудуди доирасида соқчисиз, эркин юриш, ишлаш, маъмуриятнинг рухсати билан колония ҳудудидан ташқарида назоратсиз ҳаракатланиш ҳуқуқидан фойдаланади.
Белгиланган тартибни бузган маҳкумлар қатъий назорат остига, яъни илгари жазо муддатини ўтаган умумий, қаттиқ ёки махсус тартибли колонияларга қайтарилади.
Мавзуга оид
17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида
20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди
17:58 / 21.05.2025
Трактордан “Камаз”гача: Жиззахда одамлар кутилмаган усулда чув тушириб кетилмоқда
09:27 / 15.05.2025