Ўзбекистон Мисрдан 3 минг тонна апельсин сотиб олди
11 ойда 8,4 минг тонна апельсин импорт қилинган.

Фото: Getty Images
2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 5,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 8,4 минг тонна апельсин импорт қилинган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, апельсин импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,8 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп апельсин импорт қилган давлатлар орасида Миср биринчи ўринни эгаллади – 3 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Эрон – 2,4 минг тонна;
- Туркия – 1,4 минг тонна;
- ЖАР – 998,5 тонна;
- Қозоғистон – 356 тонна;
- Хитой – 71 тонна;
- Россия – 25,5 тонна.
Мавзуга оид

14:05 / 03.05.2025
Миср Ўзбекистонда қурилиш йўналишидаги лойиҳалар юзасидан музокара ўтказмоқда

12:58 / 03.05.2025
Мисрда ўзбекистонлик талабалар уюшмаси ташкил этилиши мумкин

11:11 / 03.05.2025
Миср Ўзбекистонда спорт кийимларини ишлаб чиқариши мумкин

14:53 / 31.03.2025