Ўзбекистон | 11:55 / 06.01.2023
84430
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда бир хонадоннинг уч аъзоси жонсиз ҳолда топилди

21 ёшли аёл ва унинг беш ойлик боласи хона ичида, хонадон соҳиби 28 ёшли эркак томда осилган ҳолда топилган.

Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги хонадондан уч кишининг жасади топилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса 2022 йил 25 декабр куни Оқдарё тумани Галаработ маҳалласида 2001 йилда туғилган аёл ва унинг 5 ойлик фарзанди хоналардан бирида, оила бошлиғи, 1994 йилда туғилган эркакнинг жасади ҳам томда осилган ҳолда топилган.

Оқдарё туман тиббиёт бирлашмасининг маълумотига кўра, аёл ва унинг фарзанди жонсиз ҳолда топилганда уларда тан жароҳатлари бўлмаган.

Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, дастлабки тахминларга кўра хонадон соҳиби хотини ва фарзандини ўлдирган, сўнг ўз жонига қасд қилган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Оқдарё тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” ва “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид