Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ҳокими совуқ об-ҳаво туфайли мутасаддиларга махсус топшириқлар берди
Аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши туфайли 9-18 январ кунларида шаҳар ва туман ҳокимликларида, бошқармаларда ҳар қандай мажлислар тақиқланади, озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг узлуксиз ишлаши таъминланади, шаҳар жамоат транспортининг тизимли ишлаши чоралари кўрилади, марказий ва ички йўлларни тезкорлик билан қор ва музламалардан тозалаш ташкил қилинади.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўз ўринбосарлари ва қатор идоралар бошлиқлари иштирокида йиғилиш ўтказди.
Унда Тошкент шаҳрига кескин совуқ об-ҳавонинг кириб келиши муносабати билан ҳар қандай талафотнинг олдини олиш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Жумладан:
— аномал совуқ 9-18 январ кунларида шаҳар ва туман ҳокимликларида, бошқармалар ва уларнинг туман бўлимларида ҳар қандай мажлислар (жумладан онлайн шаклида), тадбирлар, масъулларни асосий фаолиятидан чалғитувчи бошқа йиғилишларни ўтказиш тақиқланади;
— вазиятларни бошқариш юзасидан топшириқлар телефон ва онлайн алоқа тизимлари орқали тўғридан-тўғри берилади;
— қолипли нон ишлаб чиқарувчиларга газ ва электр энергияси узлуксиз етказиб берилиши назоратга олинади;
— озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг узлуксиз ишлаши таъминланади;
— шаҳар жамоат транспортининг тизимли ишлаши чоралари кўрилади;
— марказий ва ички йўлларни тезкорлик билан қор ва музламалардан тозалаш ташкил қилинади;
— бошқарув сервис компаниялари томонидан кўпқаватли уйлар йўлакларини қор ва музламалардан ўз вақтида тозалаш таъминланади;
— электр тизимида авариялар тезкор бартараф этилади;
— туғруқхоналар, шифохоналар, мурувват ва меҳрибонлик уйларининг иссиқлик таъминоти алоҳида назоратга олинади, улардаги электр генераторлари ёқилғи билан таъминланади, тўхтовсиз ишлаши учун шай ҳолатга келтирилади;
— фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан 2 кун муддатда жамоат жойларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича қайта кўрик-назорат тадбирлари ўтказилиши таъминланади;
— аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланишига кенг имкониятлар яратиш ва имкон қадар шахсий транспорт воситасидан фойдаланмаслик тавсия этилади;
— навбатчилик, штаблар ва call-марказлар фаолиятидаги алоқа телефонларининг узлуксиз ишлаши назоратга олинади;
— 2 кун муддатда 103 тез тиббий ёрдам машиналарини тиббий анжом ва дори воситалари билан таъминланганлик даражасини кўздан кечириб, етишмовчиликлар тўлдирилади;
— кўчада хизмат қилаётган йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва ободонлаштириш ходимлари иссиқ чой ва егулик, ихчам термос идишлари билан таъминланади.
Мавзуга оид
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
14:15 / 09.04.2025
Тошкент шаҳрида ота 1,7 млрд сўм алимент тўлади
12:30 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
10:48 / 26.02.2025