Наманганда «Док-1 Макс» препаратини қабул қилган 3 ёшли бола вафот этди
Наманган вилояти Учқўрғон тумани Гулистон маҳалласида яшаган 3 ёшли бола 2022 йилнинг 21 декабр куни вафот этган. Маълум бўлишича, болага уй шароитида «Док-1 Макс» сиропи берилган.
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида «Док-1 Макс» сиропидан истеъмол қилган, Учқўрғон туманининг Гулистон маҳалласида яшаган 3 ёшли ўғил бола Қ.Б. вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулходи Иминовнинг UzA'га берган маълумотига кўра, вафот этган бемор Б.Қ. шифохонадан ташқари ривожланган пневмония, ўткир кечувчи оғир формаси, ҳазм фаолияти функционал бузилиши ва диспептик ҳолат, гиповолемия оғир даражаси ташхиси билан даволанган.
Бола 2022 йил 15 декабрда туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган пайтда оғир ҳолатда бўлган. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам чораларига қарамасдан у 2022 йил 21 декабр куни вафот этган.
Маълум бўлишича, боланинг онаси беморга уй шароитида шифокор кўрсатмасисиз «Док-1 Макс» препаратидан ичирган.
Эслатиб ўтамиз, «Док-1 Макс» сиропи болаларга ножўя таъсир қилгани оқибатида Ўзбекистон бўйлаб 19 нафар бола ҳалок бўлганди. Кейинроқ соғлиқни сақлаш вазирлиги «Quramax Mediсal» компаниясининг барча дориларини сотишни тўхтатишга кўрсатма берганди.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024