Ўзбекистон | 14:31 / 09.01.2023
2459
1 дақиқада ўқилади

Норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда «ақлли тартибга солиш» лойиҳаси жорий этилади

“Президент ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Президентга ҳисобдор бўлган, давлат экспертлик илмий-тадқиқот муассасаси шаклидаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти президентнинг ҳуқуқий сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш бўйича фаолиятини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди, қонунчилик ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказади ва амалга оширилишини мониторинг қилади, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Институт норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш босқичида уларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини мақбуллаштириш орқали “ақлли тартибга солиш” лойиҳасини жорий этишда амалий тадқиқотлар ўтказади.

Қарорга кўра, институт томонидан ўтказиладиган фундаментал ва амалий тадқиқотларни мувофиқлаштириш мақсадида Илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид