Ўзбекистон | 12:01 / 09.01.2023
21739
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда содир бўлган ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди

Катта тезликда ҳаракатланган Nexia-3 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва рўпарадан келаётган Spark билан тўқнашган.

Фото: Видеодан кадр

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида уч киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса 2023 йил 4 январ куни соат 20:00 ларда 4Р-43 Маржонбулоқ-Қўшработ автомобил йўлининг Қўшработ туманидан ўтган 99-километрида содир бўлган.

Nexia-3 ҳайдовчиси машинани катта тезликда бошқариб, йўлнинг қия бурилиш жойида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва рўпарадан келаётган Spark билан тўқнашган.

Оқибатда Spark ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳамда Nexia-3 ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Мавзуга оид