Жаҳон | 20:06 / 09.01.2023
8481
1 дақиқада ўқилади

Хитой 2020 йилдан бери илк бор сайёҳлар учун чегараларни очди 

Чегаралар коронавирус пандемияси туфайли ёпиб қўйилган эди. 

Фото: Reuters

Хитой 2020 йил март ойида саёҳатга чекловлар жорий этилганидан бери биринчи марта чет эллик сайёҳлар учун чегараларини очди, деб ёзди DW

Шунингдек, Хитой охирги уч йилдан бери амалда бўлган хориждан келганлар учун мажбурий карантинни бекор қилди. Энди хориждан келганлар 48 соат ичида олинган коронавирус тестнинг манфий натижаси ҳақидаги маълумотномани тақдим этиши кифоя. 

Қайд қилинишича, Пекин аэропортида чет элдан ва Хитойнинг бошқа минтақаларидан келганларни ажратиб турувчи тўсиқлар олиб ташланган. Шунингдек, ҳимоя кийимидаги аэропорт ходимлари ҳам ғойиб бўлган. 

Аввалроқ, Хитой ўзининг Covid-19 сиёсатининг асосий элементларидан воз кечиб, деярли барча аксилкоронавирус чекловларини бекор қилганидан кейин, мамлакатда инфекциялар сони кескин ошиб кетган эди. Шифохоналар ва крематорийларда одам тўлиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Норасмий маълумотларга кўра, мамлакатда ҳар куни бир миллионга яқин одам касалланмоқда.

Мавзуга оид