Ўзбекистон | 10:34 / 10.01.2023
29489
3 дақиқада ўқилади

11 январ куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида ҳарорат 23 даража совуққача пасаяди

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 11 январ, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14 даража, кундузи 5-7 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, Устюртда 27-30 даражагача, кундузи 20-23 даража совуқ бўлади.

Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 8-13 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 5-10 даража, баъзи жойларда 12 даражагача, чўл ҳудудларда кечаси 27-30 даража, кундузи 12-17 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, баъзи жойларда 17 даражагача, кундузи 5-10 даража, баъзи жойларда 12 даража совуққача бўлади.

Қашқадарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, айрим жойларда 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, баъзи жойларда 15 даражагача, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, айрим жойларда 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, баъзи жойларда 15 даражагача, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, Фарғона вилоятининг айрим жойларида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин.Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 1-6 даража совуқ бўлади.

Республика тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади, туман тушади. Қор кўчиш хавфи бор. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, айрим жойларда 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 7-12 даража совуқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид