Жаҳон | 11:11 / 10.01.2023
8390
1 дақиқада ўқилади

Киев: Россия армияси Соледарга янги кучли ҳужум бошлади

Россия кучлари Соледарга янги кучли ҳужум бошлади, деб хабар берди Украина Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Анна Маляр. 

Фото: WAGNER GROUP телеграм-канали

«Соледарни қўлга киритиш учун муваффақиятсиз уриниш ва чекинишдан сўнг, душман қайта тўпланди, йўқотишларни қоплади, қўшимча ҳужум отрядларини жойлаштирди, тактикани ўзгартирди ва кучли ҳужумни бошлади», деб ёзади Маляр. 

Унинг сўзларига кўра, ҳужумда «вагнерчиларнинг энг яхши захираларидан тузилган» кўп сонли ҳужум гуруҳлари иштирок этган. 

«Душман ўз аскарларининг жасадлари устидан том маънода олдинга силжиб, артиллерия, кўп сонли ракета тизимлари ва миномётлардан фойдаланиб, ҳатто ўз аскарларини ҳам ўт билан ёндирмоқда. Ҳозир шиддатли жанглар давом этмоқда», - деди Маляр.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид