Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда пенсияни ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи миқдори оширилди
Ўзбекистонда пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегараси 3 888 000 сўм этиб белгиланди.
АОКАда ўтказилган брифингда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Фаррух Пардаев фуқароларга пенсия тайинлаш борасида маълумот берди.
Қайд этилишича, 2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори, яъни юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробаригача оширилган.
Шу кундан бошлаб пенсияни ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегараси 3 888 000 сўм этиб белгилаган.
2022 йил декабрь ойида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан, яъни 3 240 000 сўмдан юқори бўлган 371 минг нафар пенсия олувчиларнинг пенсия миқдорлари қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Пенсияси ошадиган фуқароларга 2022 йилнинг декабрь ойида SMS хабар жўнатилган.
Мавзуга оид
16:58 / 19.02.2025
Пенсияни автоматик тайинлашга ўтилмоқда. Асосий саволларга жавоблар
00:23 / 17.02.2025
Март ва августдан ойликлар ва пенсиялар ошиши ҳақидаги миш-миш рад этилди
23:17 / 13.02.2025
Ўзбекистонда пенсияни аризасиз — автоматик тарзда тайинлаш тизимига ўтилади
08:30 / 01.11.2024